
2025 йил 5 июн куни соат 06:27 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Фаробий кўчаси, 4-уйда ёнғин юзага келди, деб NOVA24 хабар берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 06:32 да ўт ўчирувчилар томонидан ўчоққа етиб борилиб, 07:12 да локализация қилинган ва 07:34 да тўлиқ ўчирилган.
Ўрганишларга кўра, ёнғин натижасида бир-бирига туташ 4 та хусусий квартира зарар кўрган. Бахтига, ҳеч ким жароҳат олмаган.
Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига ушбу манзилда жойлашган хонадонлардан бирида сақланган ёнилғи-мойлаш маҳсулоти сабаб бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар