«Газпром» Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўрт бараварга оширди

1 дақиқа ўқиш1.8K
«Газпром» Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўрт бараварга оширди
2024 йилда Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистонга табиий газ экспорт ҳажмини 4,4 баробарга ошириб, 5,64 миллиард куб метрга етказди. Бу ҳақда компаниянинг йиллик ҳисоботида маълум қилинди, деб Kursiv Uzbekistan хабар берди.

2023 йилда бу кўрсаткич 1,28 миллиард куб метрни ташкил этган эди. Яъни, бир йил ичида экспорт ҳажми 4,36 миллиард куб метрга ёки 340,6 фоизга ошган.

Газ етказиб бериш 2023 йил октябрда бошланган бўлиб, «Ўрта Осиё – Марказ» магистрал газ қувурлари тизими орқали реверс режимда амалга оширилган. Қишки мавсумда етказиб бериш техник жиҳатдан энг юқори даражада амалга оширилган.

«Газпром» ҳисоботида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Хитой 2024 йилда газ етказиб бериш ҳажмининг энг катта ўсишини кўрсатган учта давлат сифатида қайд этилган.

Компания, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш минтақанинг узоқ муддатли барқарор иқтисодий ўсишига ҳисса қўшишини таъкидлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?