Ўзбекистон ўз сунъий йўлдошини 2028 йилгача учиришни режалаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш1.1K
Ўзбекистон ўз сунъий йўлдошини 2028 йилгача учиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон яқин йилларда ўзининг илк илмий-техникавий сунъий йўлдошини космосга учиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди UPL Kazinform агентлигига таяниб. «Ўзбеккосмос» агентлиги директори ўринбосари Мухиддин Иброҳимов маълум қилишича, учириш 2028 йилгача амалга оширилиши мумкин.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон дунёдаги етакчи компаниялардан бири — Илон Маскга тегишли SpaceX билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳамкорлик мамлакат учун юқори технологияларни ривожлантиришда янги имкониятлар очади.

Иброҳимовнинг таъкидлашича, сунъий йўлдошни орбитага чиқариш катта режалаштириш ва техник тайёргарликни талаб қилади. Космик агентликлар томонидан берилган «учириш ойналари» олдиндан брон қилиниши лозим, чунки бўш сессиялар сони чекланган.

Шу боис, келишувлар ўз вақтида тузилиши ва барча шартлар тайёрланиши керак. Лойиҳанинг муҳим қисми — юқори малакали кадрлар тайёрлаш. 2024 йилда Ўзбекистондан 7 нафар талаба Япониянинг Кюсю технологик институтига магистратурага ўқишга юборилган. Улар сунъий йўлдошни лойиҳалаш, йиғиш ва учиришга тайёрлаш билан шуғулланишади. Таълим 2027 йилда якунланса, учириш 2028 йилгача амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон 2023 йилда космосни тадқиқ этишга оид халқаро битимга қўшилган ва 2022 йилда Қозоғистон билан ҳукуматлараро келишув имзолаган. Шунингдек, лойиҳа Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?