
2025-2026-ўқув йили учун Ўзбекистондаги барча мактабларда 1-синфга болаларни қабул қилиш расман 20 июндан бошланиши эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги расмий маълумот тарқатди. Янгилик ота-оналар, мактаб маъмурияти ва маҳаллий ҳокимиятлар диққат марказида бўлиб турибди.
Янги тартибга кўра, 1-синфга қабул икки босқичда амалга оширилади:
Биринчи босқич 20 июньдан 31 июльгача давом этади. Бу даврда ота-оналар фарзандларини ўз микроҳудудларидаги мактабларга электрон тарзда давлат хизматлари орқали рўйхатдан ўтказишлари мумкин.
Иккинчи босқич эса 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқари мактаблар учун мўлжалланган. Бу босқичда бошқа туман ва шаҳарлар мактабларига ҳам ҳужжат топшириш имкони пайдо бўлади.
Барча туман ва шаҳарлардаги давлат мактабларига ариза топшириш жараёни махсус электрон платформа – my.maktab.uz орқали амалга оширилади. Ота-оналар платформадан фойдаланиб, фарзандларини мактабга қабул қилиш учун онлайн ариза тақдим этишлари мумкин.
Айрим давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда эса, қабул қилинган болалар тўғрисидаги маълумотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг махсус электрон базаси — adm.maktab.uz орқали киритилади.
Таълим соҳаси мутасаддилари ушбу жараёнларнинг шаффоф ва тезкор ўтиши учун барча шарт-шароитлар яратилганини таъкидлашмоқда. Бу янгилик мактабга кириш жараёнини анча осонлаштиради, ортиқча оворагарчилик ва навбатларни бартараф этади.
Эслатма:
"Таълим тўғрисида"ги Қонунга асосан, болалар етти ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Шу сабаб, бу йил 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган фарзандлар қабул қилинади.
Ҳар йили кузатиладиган қуйидаги саволлар яна долзарб: ҳужжатлар қандай топширилади, қайси мактабга қабул қилинади, болалар қайси ҳудуд бўйича тақсимланади? Бунинг учун барча саволларга электрон платформа орқали жавоб олиш мумкин.
Ота-оналар ва мактаб маъмурияти учун мазкур жараённи янгича ва қулай форматда ўтказиш бу йил ҳам эътибор марказида бўлади. Фарзандларига сифатли таълим ва яхши келажак тилаган ота-оналар учун бу имконият қўл келиши аниқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар