Тошкент вилоятидаги Sea Breeze лойиҳасига 5 млрд доллар сармоя киритилади

1 дақиқа ўқиш866
Тошкент вилоятидаги Sea Breeze лойиҳасига 5 млрд доллар сармоя киритилади
Тошкент вилоятидаги Sea Breeze курорти қурилишига 5 миллиард доллар сармоя киритилади, деб nova24.uz хабар берди.

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, лойиҳага Озарбайжоннинг Agalarov Development компанияси сармоядор сифатида жалб этилган.

Курорт умумий 577 гектар майдонда барпо этилади, шундан 100 гектари биринчи босқичда ўзлаштирилади. Ушбу мега-лойиҳа туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва хорижий сайёҳларни жалб қилишга хизмат қилади.

Лойиҳа доирасида ҳудуд 10 та компакт зонага бўлинади ва ҳар бирида дам олиш объектлари ва хизматлар мавжуд бўлади. Шунингдек, сув ҳавзасининг икки соҳилини боғловчи кўприк қурилади.

Соҳилларда бульвар, пляжлар ва дам олиш масканлари, тоғ етакларида меҳмонхоналар, коттежлар, турар жойлар, ресторанлар ва томоша майдонлари барпо этилади. Лойиҳа доирасида маданий, таълим, тиббий ва спорт объектлари ҳам қурилади. Бу эса комплексни нафақат сайёҳлар учун, балки доимий яшашга мўлжалланган ҳудудга айлантиради.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?