Британия Ўзбекистонда 3-6 ёш болаларга ижтимоий таълим жорий қилади

2 дақиқа ўқиш176
Британия Ўзбекистонда 3-6 ёш болаларга ижтимоий таълим жорий қилади
Лондонда жойлашган Think Equal халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистонда ижтимоий-эмоционал таълим дастурларини амалга ошириш ниятида. Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонасида ташкилот асосчиси ва ижрочи директори Lesli Udvin билан ўтказилган учрашув айнан шу масалага бағишланди.

Учрашув давомида Lesli Udvin Think Equal лойиҳасининг мақсади, методологияси ва халқаро миқёсдаги натижалари ҳақида атрофлича маълумот берди. Унга кўра, мазкур таълим ташаббуси 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган бўлиб, ёш авлодда эмпатия, ҳиссий саводхонлик, мулоқот кўникмалари, ижобий муносабат ва муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган қобилиятларни шакллантиришни мақсад қилади.

Think Equal дастурининг ўқув методикаси 30 ҳафта давомида ҳар ҳафта 3 маротаба, ҳар бири 30 дақиқадан иборат машғулотлар орқали ўтилади. Дарслар болаларнинг ёш хусусиятларига мос махсус иллюстрацияланган китоблар, ўйин элементлари ва амалий топшириқлар ёрдамида олиб борилади. Бу ўқув жараёни нафақат болаларни ижтимоий муҳитга мослаштиради, балки уларнинг руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мулоқот чоғида Lesli Udvin томонидан таъкидланишича, ушбу дастур айни вақтда Ҳиндистон, Кения, Канада, Австралия, Жанубий Африка, Мексика, Сингапур, Буюк Британия ва бошқа давлатларда амалиётга жорий этилган бўлиб, халқаро ҳамкорлик асосида самарали натижалар бермоқда. Дастур, шунингдек, педагоглар учун ҳам махсус ўқув курсларини ўз ичига олади ва ўқитувчиларнинг психологик саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Учрашув якунида Think Equal вакиллари ҳамда Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўртасида алоҳида ҳамкорлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилди. Бу эса Ўзбекистонда илк бор тизимли ижтимоий-эмоционал таълим дастурларини жорий этишнинг илк қадами бўлиши мумкин.

Ушбу ҳамкорлик орқали келажак авлодни ижтимоий барқарор, руҳий баркамол ва эмоционал жиҳатдан етук шахслар этиб тарбиялаш учун муҳим пойдевор яратилади. Think Equal ташаббуси мамлакатда мактабгача таълим соҳасини халқаро андозалар асосида бойитади ва ўқитувчиларга инновацион методикани синовдан ўтказиш имконини беради.

Айни пайтда ушбу дастур Тошкентда тажриба сифатида жорий этилиши ва ундан кейин бутун республика бўйлаб босқичма-босқич кенгайтирилиши режалаштирилмоқда. Мутахассислар бундай таълим ёндашуви боланинг ёшлигидан ахлоқий қадриятлар, сабр-тоқат, дўстлик, тенглик ва тинчлик каби универсал тамойилларни онгига сингдиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Мазкур ташаббус болаларни эрта ёшдан ахлоқий ва ижтимоий жиҳатдан шакллантиришга, ижтимоий тенгликни таъминлашга ва жамиятдаги зўравонлик, адолатсизлик каби иллатларнинг олдини олишга хизмат қилиши мумкин. Ўзбекистон таълим тизими учун бу ўзига хос янги саҳифа бўлиши кутилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?