Magnum Ўзбекистондаги бизнесини тўхтатди — савдо дўконлари ёпилмоқда

2 дақиқа ўқиш7.6K
Magnum Ўзбекистондаги бизнесини тўхтатди — савдо дўконлари ёпилмоқда
Қозоғистоннинг йирик чакана савдо бренди — Magnum Cash & Carry Озбекистон бозорини расман тарк этмоқда. Бир пайтлар катта умид ва инвестициялар билан кириб келган ушбу бренд ҳозирда ўзининг сўнги маҳсулотларини сотиш билан банд ва дўконлари навбатма-навбат ёпилмоқда. Бу ҳақда Forbes Kazakhstan нашри аниқ манбаларга таяниб хабар тарқатди.

Бир пайтлар катта режалар, энди эса чиқиш...
Magnum 2021 йил декабрь ойида Ўзбекистонда илк дўконини очган эди. Компания раҳбарлари ўшанда мазкур бозорга чиқиш учун деярли икки йил тайёргарлик ишлари олиб борилганини таъкидлаган эдилар. Дастлабки босқичда 20 миллион долларлик инвестиция киритилиши эълон қилинган ва катта амбициялар билдирилган эди.

Magnumнинг Тошкент шаҳрида жами 6 та савдо нуқтаси фаолият юритган — улардан 5 таси супермаркет, 1 таси эса гипермаркет форматда ишлаган. Лекин бугунги кунда уларнинг баъзилари аллақачон ёпилган, қолганларида эса фақат сўнги товарлар сотувга қўйилган.

Carrefour’ни сотиб олиб, ҳеч нимага эришолмади
2023 йилнинг август ойида Magnum Қозоғистондаги асосий рақобатчиларидан бири — Carrefour’нинг Ўзбекистондаги барча филиалларини Majid Al Futtaim Uzbekistan компаниясидан расман сотиб олган эди. Бу эса бозордаги позицияни янада мустаҳкамлашга қаратилган жиддий қадам сифатида баҳоланган.

Орадан кўп ўтмай, 2024 йилда янги 10 та савдо нуқтаси очилиши ва жами дўконлар сони 17 тага етиши кутилган эди. Аммо бу режалар 2024 йил бошиданоқ ортга сурилди ва амалга оширилмади.

Ёпилишлар тезлашди: Қортош, Юнусобод, Атлас...
2024 йил февралда Magnum Қортош филиали ўз эшикларини ёпди. 2025 йил май ойига келиб эса, Magnum Юнусобод ва Magnum Atlas Chilonzor филиаллари ҳам "бошқа манзилга кўчирилган" деб эълон қилинди. Бироқ амалда уларнинг фаолияти тўхтади.

Кўпчилик харидорлар бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ўз муносабатларини билдира бошлашди. Улар орасида:
— “Magnum нега кутилмаганда кетяпти?”
— “Бу бозордаги рақобатнинг натижасими?”
— “Carrefour билан бирлашув натижа бермадими?” каби саволлар янграмоқда.

Сабаблар расман очиқланмади
Айни пайтда компания томонидан расмий баёнот берилмаган. Баъзи таҳлилчилар фикрича, бу қарорга Ўзбекистондаги бозор муҳитининг ўзгариши, иқтисодий муаммолар, ёки инфляция ва савдо соҳасидаги юқори рақобат сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Magnum Қозоғистонда энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. Унинг бозордаги улуши юқори, хизмат кўрсатиш маданияти ва нарх сиёсатлари билан кўпчилик истеъмолчилар эътиборини тортган. Ўзбекистонда эса бу формат тўлиқ иш бермади, шекилли.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?