Йил охиригача 16 та яшил электр станцияси ишга тушади

1 дақиқа ўқиш884
Йил охиригача 16 та яшил электр станцияси ишга тушади
Шавкат Мирзиёев 23 июн куни саноат корхоналарини «яшил» энергия билан таъминлаш чоралари бўйича тақдимот билан танишди, деб uz.kursiv.media хабар берди.

Қисқа муддатда соҳага 6 миллиард долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиниб, электр ишлаб чиқариш ҳажми 82 миллиард киловатт-соатга етказилди.

Йил якунгача 12 та қуёш ва 4 та шамол электр станцияси, шунингдек, 12 та энергия сақлаш тизими ишга туширилиши режалаштирилган. Умумий инвестиция ҳажми 5 миллиард доллардан ошади. Шу билан бирга, 7,2 миллиард долларлик 11 та янги лойиҳа қурилиши бошланади.

Катта насос тизимларига қуёш ва энергия сақлаш ускуналари ўрнатилиб, сув насосларининг энергия истеъмоли 6,5 миллиарддан 4,5 миллиард киловатт-соатга қисқартирилади. Бу ишлар Қарши магистрал каналида бошланади.

Нефть-газ соҳасида ҳам 240 мегаваттли қуёш ва 300 мегаваттли энергия сақлаш тизимлари қурилади. Бу йилига камида 600 миллион киловатт-соат энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Йиғилишда 18 та йирик тармоқни мустақил энергия тизимига ўтказиш ва ижтимоий муассасаларда қуёш энергиясидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?