date

Покистонлик TCS Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин

Покистонлик TCS Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин
Покистоннинг Tranzum Courier Service (TCS) компанияси Ўзбекистонда логистика маркази очишни режалаштирмоқда, деб Kursiv.uz Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига таяниб хабар берди.

Марказ Навоий ёки Термезда жойлашиши мумкин. Бу масала Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари Аъъзам Тўхтаев ва TCS раҳбарияти ўртасида муҳокама қилинди.

Томонлар "Покистон – Ўзбекистон – ЕОИИ мамлакатлари" йўналишида пилот логистик йўналишни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон, шунингдек, электрон тижорат ва рақамли логистика соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Покистонлик TCS Ўзбекистонда логистика маркази очиши мумкин