Ўзбекистон IT-экспорти 5 йилда 1 млрд долларга етди

1 дақиқа ўқиш352
Ўзбекистон IT-экспорти 5 йилда 1 млрд долларга етди
Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистоннинг IT хизматлари экспорти 170 миллион доллардан 1 миллиард долларгача ўсди, деб Kursiv Media хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевга рақамли технологиялар ривожига бағишланган тақдимотда маълум қилинишича, мамлакат стартаплари 70 миллион долларлик венчур инвестицияларни жалб қилган. Шунингдек, IT соҳасида ишлаётган 40 минг нафар ёш юқори маош олаётгани таъкидланган.

IT Park резидентлари сони 2,8 минг нафардан ошди, улардан 752 нафари хорижликлардир.

Презентацияда таъкидланишича, мамлакат сунъий интеллектга тайёрлик бўйича халқаро индексда 17 поғонага юқорилаб, Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон телекоммуникация соҳаси ўсиш суръати бўйича МДҲ давлатлари орасида пешқадам бўлди.

Мирзиёевга 2026 йилга қадар соҳани ривожлантириш режалари ҳам тақдим этилди. Давлат хизматларини рақамлаштириш даражаси 70 фоизга етказилиши, IT хизматлар бозори ҳажми 100 трлн сўмгача оширилиши кутилмоқда. Келаси йил мамлакат электрон ҳукумат индексида 63-ўриндан 55-ўринга кўтарилиши мақсад қилинган.

Презентацияда, шунингдек, Ўзбекистонда ишлаш учун релокантларга яратилган имтиёзлар, ҳудудларда чет эл компаниялари учун мақбул шароит яратиш муҳимлиги қайд этилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?