6 036
Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари 5 декабрь куни соат 16:00 да эълон қилинади

5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 4 декабрь соат 22:00 да Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беришнинг боришига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди. Унинг сўзлари МСК расмий сайтида келтирилди.
Унинг таъкидлашича, Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги ва «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган халқаро демократик нормалар ва принципларга риоя қилинган ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилди.
«Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилмоқда. Овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 37 мингдан ортиқ кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашмоқда. Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади», — деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
«Эртага, 5 декабрь куни соат 16:00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади», — деб сўзига якун ясади Марказий сайлов комиссияси раиси.
алоҳида кафолатлари ва воситалари вакиллари расмий “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республика Президенти лавозимига сайлангани тўғрисида қарор қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловида иштирок этадиган барча номзодлар маълум бўлди

Ўзбекистон президентлиги учун сайлов ўтадиган сана маълум бўлди

Ўзбекистон Президент сайловида овоз берганлар сони 85 фоизга етди