
Ўзбекистонда фуқаролар, чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахсларни яшаш ва бўлиш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби қонун билан тасдиқланди, деб Адлия вазирлиги хабар берди.
Қонунда кўрсатилишича, кимки уй-жойни бошқаларга яшаш учун тақдим этса, у яшовчиларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиши шарт. Бу талаб уй эгасига ҳам, уйдан фойдаланиш ҳуқуқига эга шахсларга ҳам тааллуқли.
Агар инсон вақтинча, масалан, меҳмонхона ёки хостелда яшаса, у E-mehmon тизими орқали рўйхатдан ўтказилиши керак.
Чет элда доимий яшайдиган Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга келганидан кейин 10 иш кунидан кечикмай рўйхатдан ўтишлари шарт.
Яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш қуйидаги жойларда амалга оширилади:
• Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида.
• Давлат хизматлари марказларида.
• My.gov.uz портали орқали онлайн.
Рўйхатдан ўтишда ижтимоий яшаш майдони меъёри ҳисобга олинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар