Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 25 давлат қаторида

1 дақиқа ўқиш1.3K
Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 25 давлат қаторида
Аналитик портал Numbeo 2025 йил учун эълон қилган хавфсизлик индексига кўра, Ўзбекистон дунёдаги энг хавфсиз 25 давлат қаторига кирди. Мамлакатнинг хавфсизлик индекси 100 баллик тизимда 73,4 баллни ташкил этди, жиноятчилик индекси эса 26,6 балл бўлиб, паст даражада баҳоланди.

Ўзбекистон 25-ўринни эгаллаб, Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини ортда қолдирди: Қозоғистон 73-ўрин, Қирғизистон эса 101-ўринни эгаллади.

Numbeo рейтинги фойдаланувчилар ўртасидаги сўровномалар асосида шаклланади ва расмий статистика эмас, балки жиноятчилик даражасига нисбатан субектив фикрни акс эттиради.

Энг хавфсиз давлатлар қаторида БАА, Андорра ва Қатар етакчилик қилмоқда. Энг хавфли мамлакатлар сифатида эса Гаити, Папуа – Янги Гвинея ва Венесуэла қайд этилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?