
China Eastern Airlines авиакомпанияси илк бор Сиань—Тошкент йўналиши бўйича рейсни амалга оширди, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизматига таяниб Kursiv.media.
Биринчи самолёт 2025 йил 16 июль куни соат 14:38 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бортда 137 нафар йўловчи бўлган. Улар пойтахт ҳаво бандаргисида тантанали тарзда кутиб олинди.
Маълум қилинишича, мазкур йўналиш бўйича парвозлар ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади. Йўлда ўтиш вақти тахминан 4,5 соатни ташкил этади. Парвозлар Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Чипталар нархи 6,2 миллион сўмдан бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар