Центрум Air рейси чақмоқ уриши сабабли кечиктирилди

1 дақиқа ўқиш252
Центрум Air рейси чақмоқ уриши сабабли кечиктирилди

Центрум Air авиакомпанияси Тошкент — Гуанчжоу — Тошкент йўналишидаги рейс мажбурий равишда кечиктирилганини маълум қилди. Бунга аввалги парвозни амалга оширган ҳаво кемасининг парвоз вақтида чақмоқ уришига учрагани сабаб бўлган. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Авиация хавфсизлиги стандартларига мувофиқ, самолёт зудлик билан эксплуатациядан чиқарилди. Мутахассислар томонидан тўлиқ техник кўрик, диагностика ва зарур тиклаш ишлари олиб борилди. Текширув якунларига кўра, компания хавфсизликни таъминлаш мақсадида ушбу йўналишда бошқа ҳаво кемасидан фойдаланишга қарор қилди.

Ушбу ўзгаришлар 16-май куни амалга оширилиши керак бўлган қайтиш рейсининг кечикишига олиб келди. Авиакомпания маълумотига кўра, кутиш даврида йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилди ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланди.

Янги жадвалга кўра, рейснинг Гуанчжоудан учиб кетиши 18-май куни маҳаллий вақт билан соат 20:25 га белгиланди. Самолётнинг Тошкентга етиб келиши эса 19-май куни соат 00:50 га режалаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?