Mobiuz 300 миллион долларга сотилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш1K
Mobiuz 300 миллион долларга сотилиши мумкин
Ўзбекистон мобил алоқа оператори Mobiuz’ни сотиш орқали 300 миллион доллар миқдорида маблағ жалб қилишни режалаштирмоқда, деб Bloomberg манбаларига таяниб Kursiv.media хабар берди. Ҳукумат Қатар, Саудия Арабистони, Озарбайжон ва Европадан келадиган инвесторларни қизиқтиришга умид қилмоқда.

Mobiuz мамлакатдаги тўртинчи йирик мобил оператор ҳисобланади. BMI таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, 2024 йил охирига келиб унинг бозордаги улуши 20,9% ни ташкил қилган. Ўша вақтда Ўзбекистонда умумий абонентлар сони 35,6 миллион нафарни ташкил этган. 2024 йилда Mobiuz 164 миллион доллар даромад ва 41 миллион доллар миқдорида EBITDA қайд этган.

Компаниянинг 100% улушини сотиш жараёни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган кенг қамровли хусусийлаштириш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон 29 та йирик компаниядаги активларни хусусийлаштириш орқали камида 10 триллион сўм ($786 миллион) маблағ жалб қилишни режалаштирган. Бу — давлат иқтисодиётидаги улушини камайтириш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

Mobiuz’ни сотиш бўйича тендер 2025 йил июнь ойида эълон қилинган. Қизиққан инвесторлар 1 августга қадар қизиқиш хатларини тақдим этишлари керак. Bitimга консультант сифатида Rothschild & Co жалб қилинган.

VEON компанияси Ўзбекистонда ўз бизнесини кенгайтириш имкониятларини мунтазам ўрганиб бораётганини маълум қилди. Бироқ, у мазкур тендерда иштирок этишини расман тасдиқламади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?