Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 20 йиллик ток шартномаси

1 дақиқа ўқиш376
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 20 йиллик ток шартномаси
Ўзбекистон Роғун ГЭС орқали Тожикистондан электр энергиясини харид қилишни режалаштирмоқда, деб Kursiv.media хабар берди. Тожикистон ҳукумати Тошкент билан электр етказиб бериш бўйича келишув лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат матни Adlia сайтида эълон қилинган.

Электр энергияси учун тўлов “Ўзэнергосотиш” компанияси томонидан амалга оширилади. Бир киловатт/соат учун нарх ҚҚС билан 3,4 АҚШ сентни ташкил этади. Иккинчи йилдан бошлаб нарх ҳар йили 1% га оширилади.

Шунингдек, Тожикистоннинг “Барқи Точик” энергетика компанияси ҳам Ўзбекистонга қўшимча электр етказиб беришни режалаштирмоқда.

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги ушбу келишув 20 йил давом этади ва кейинчалик яна 10 йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин. Спорли ҳолатлар эса музокаралар ва маслаҳатлар орқали ҳал этилади.

Роғун ГЭС — Тожикистондаги энг йирик гидроэлектростанция бўлиб, Вахш дарёсида қурилмоқда. Унинг ўрнатилган қуввати 3,6 минг мегаваттни ташкил этади. 2018 йилда биринчи, 2019 йилда иккинчи агрегат ишга туширилган.

2024 йил давомида Тожикистон 2,7 миллиард кВт/соат электр энергиясини хорижга экспорт қилган (7,8% камайиш). Асосий харидорлар орасида Афғонистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон бор. Ўзбекистон ўтган йили электр энергияси учун 18,4 миллион доллар тўлаган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?