Самолёт қулаши сценарийсида қутқарувчилар амалий машқ қилди

1 дақиқа ўқиш262
Самолёт қулаши сценарийсида қутқарувчилар амалий машқ қилди

Тошкент вилоятида ҳаво транспорти билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича йирик амалий машғулотлар ўтказилди. Унда Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа, Ички ишлар, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва “Ўзбекистон аэропортлари” компанияси каби қатор идоралар иштирок этди.

Ўртачирчиқ туманида Мудофаа вазирлиги десантчилар тайёргарлик марказида ташкил этилган машғулотлар авиатрассадаги йирик ҳалокат сценарийси асосида ўтди. Афсонага кўра, йўловчи самолёти қўнишга яқинлашганда бошқарув маркази билан алоқа узилиб қолган.

Алоқа узилиши, кучли ёнғин ва қутқарув операцияси

Сценарий бўйича ҳаво лайнерининг қулаши натижасида аэропорт ташқарисида ёнғин келиб чиққан, қурбонлар ва турли даражада жароҳат олганлар бор. Диспетчерлар ҳолат ҳақидаги маълумотни аэропорт авария-қутқарув хизматига узатади, улар эса бошқа тегишли идораларни огоҳлантиради. Шундан сўнг қутқарув операцияси бошланади.

Ушбу машқларда жами 250 нафарга яқин мутахассис ва 20 та махсус техника иштирок этди. Қутқарувчилар ва ҳарбийлар ёнғинни ўчириш, одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш, жабрланганларни аҳволига қараб саралаш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифохоналарга етказиш, шунингдек, бортидаги хавфли юкларни туширишда мувофиқ ҳаракат қилиш кўникмаларини синовдан ўтказдилар.

Ҳақиқий ҳолатга тайёргарлик

“Ўзбекистон аэропортлари” маълумотига кўра, бундай машғулотлар йилига бир неча марта фақат аэропорт ичида эмас, балки унинг ташқарисида ҳам ўтказилади. Бу — реал фавқулодда вазиятларда идоралар ўртасидаги ҳамкорлик механизмларини синаш ва такомиллаштириш, ҳамда ходимларнинг тезкор ва тўғри қарор қабул қилиш малакасини оширишга хизмат қилади.

Машқлар якунида ҳар бир босқич таҳлил қилиниб, ҳамкорликни янада самарали қилиш бўйича тавсиялар берилди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, “Тошкент” аэропорти ва тегишли бўлинмалар ҳақиқий офат содир бўлган тақдирда ҳам тўлиқ тайёр ҳолда ҳаракат қила олади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?