date

Абитуриентлар танловдаги ўрнини онлайн билиши мумкин бўлади

Абитуриентлар танловдаги ўрнини онлайн билиши мумкин бўлади

Юртимизда олий таълимга кириш жараёнининг муҳим босқичи — танлов босқичи якунланди. Энди абитуриентлар ўзлари танлаган йўналишларда нечанчи ўринда эканини аниқ билиш имкониятига эга бўлади. Бу жараён имтиҳоннинг иккинчи босқичи тугаганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилади.

Маълумотларга кўра, абитуриентлар танлаган бешта йўналиш бўйича ўз ўрнини кўриши, шунингдек, бошқа номзодларнинг натижалари билан ҳам танишиши мумкин бўлади. Бу орқали ҳар бир талабгор ўз имкониятларини баҳолаб, ўқишга кириш эҳтимолини олдиндан ҳисоблаб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, танлов босқичи кеча — 8 август куни соат 23:59 да расман якунланди. Белгиланган муддат тугагач, абитуриентларга таълим йўналишларини ўзгартириш ёки маълумот киритиш имконияти бериламайди. Шу сабабли, барча қарорлар ва танловлар белгиланган вақтда амалга оширилди.

Мутасаддиларнинг айтишича, ушбу янгилик абитуриентлар учун жараённинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайди. Шу билан бирга, ҳар бир ёш ўз натижаларини бошқаларники билан таққослаб, келгуси қадамларини режалаштириш имкониятига эга бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абитуриентлар танловдаги ўрнини онлайн билиши мумкин бўлади