Ўзбекистонда аҳоли автомобиллари сони рекорд даражага етди

1 дақиқа ўқиш4.6K
Ўзбекистонда аҳоли автомобиллари сони рекорд даражага етди

Ўзбекистонда автотранспорт воситалари сони йил сайин ортмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 июли ҳолатига мамлакатимизда жисмоний шахслар номига рўйхатдан ўтган автомашиналар сони 4 миллион 612,7 мингтага етган.

Таъкидланишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 441,5 мингтага кўпдир. Автотранспорт воситалари орасида энг катта улушни енгил автомобиллар эгаллаб, уларнинг сони 4 миллион 289 мингтани ташкил этади. Бу жами транспорт воситаларининг 93 фоизига тенг.

Статистика қуйидагича тақсимланади:

  • енгил автомобиллар — 4 млн 289 минг дона;

  • юк автомобиллари — 302,6 минг дона;

  • микроавтобуслар — 7,7 минг дона;

  • махсус транспорт воситалари — 7,3 минг дона;

  • автобуслар — 6,1 минг дона.

Қўмита маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1 апрелида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари сони 4 миллион 522,1 мингта бўлган. Демак, кейинги уч ойда ҳам автопарк сезиларли даражада кенгайган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мамлакатда янги автомобиллар харид қилиш суръати юқори даражада сақланиб қолмоқда, бу эса иқтисодий фаоллик ва аҳоли турмуш даражасининг ўсиши билан бевосита боғлиқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?