Ўзбекистонда ёз фаслининг сўнгги ойи аста-секин кузга йўл очаётган бир пайтда, мамлакат бўйлаб ҳали ҳам юқори ҳароратли кунлар сақланиб қолмоқда. Ўзгидрометнинг 11–14 август кунларига мўлжалланган янги об-ҳаво прогнозига кўра, айниқса ҳафта бошида республика ҳудудларида иссиқлик яна бир марта ўз сўзини айтади.
Синоптикларнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида осмон бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол асосан шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим нуқталарда эса 13–18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат 11 август куни кечаси 20–25 даража, кундузи 35–40 даража, 12–14 августда эса кечаси 18–23 даража, кундузи 30–35 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам об-ҳаво бироз булутли ва қурғоқ бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамолнинг йўналиши асосан шарқдан, тезлиги 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. 11–12 августда кечаси 21–26 даража, 13–14 августда эса 19–24 даража ичида совуқроқ тунлар бўлади. Кундузги иссиқлик 11 августда 37–42 даража, кейинги кунларда эса 34–39 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида осмон очиқ, шамол 7–12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли мавжуд. Чангли ҳаво кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24 даража, кундузи 11–12 августда 35–40 даража, 13–14 августда эса 33–38 даража бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иқлим қуруқ ва иссиқ бўлиб қолади. Шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–26 даража, кундузи 11–13 августда 37–42 даража, 14 августда эса 35–40 даража атрофида бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёғингарчиликсиз кунлар давом этади. 14 августда айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24 даража, кундузи 11–13 августда 34–39 даража, 14 августда эса 33–38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол тезлиги 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 11–12 августда 27–32 даража, 13–14 августда эса 25–30 даража атрофида бўлади.
Синоптиклар огоҳлантиришича, кучли шамол ва чанг-тўзонлар айниқса қуруқ ва очиқ майдонларда тез тарқалади, шу боис аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади. Шамолли кунларда очиқ ҳавода кўп юрмаслик, сув истеъмолини кўпайтириш ва соябон ёки бош кийимлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!