Фаластинлик болалар Ўзбекистонда бепул таълим ва тиббий ёрдам олади

1 дақиқа ўқиш2K
Фаластинлик болалар Ўзбекистонда бепул таълим ва тиббий ёрдам олади

Ўзбекистонга келтирилган фаластинлик фуқароларга давлат томонидан кенг кўламли ғамхўрлик ва ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 август куни имзолаган “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълимига кенг йўл
Фармонга мувофиқ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги фаластинлик болаларни яшаш манзиллари бўйича давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда мактабларга жойлаштиради. Уларга тезроқ мослашиш ва таълим жараёнига қўшилишлари учун муассаса раҳбарлари ўринбосарлари бириктирилади. Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда болаларнинг мослашуви ва ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш мақсадида доимий мониторинг йўлга қўйилади.

Энг муҳим жиҳатлардан бири — фаластинлик болалар 2028 йил 1 январига қадар давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-она тўловидан тўлиқ озод этилади. Улар навбатга турмасдан, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида қабул қилинади.

Қўшимча таълим ҳам давлат ҳисобидан
Президентнинг 2025 йил 17 январдаги ПҚ–12-сон қарори доирасида фаластинлик ўқувчилар давлат умумий ўрта таълим муассасаларида қўшимча таълим олиш имкониятига эга бўлади. Булар қаторида касб-ҳунар, ахборот технологиялари ва олий таълимга тайёргарлик йўналишлари мавжуд бўлиб, барча харажатлар 100 фоиз Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.

Дипломларни тан олишда енгилликлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда фаластинликларнинг хорижда олган умумий ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ҳужжатларини тест синовларисиз ва йиғимсиз тан олади. Бу уларнинг Ўзбекистонда касбий ва илмий фаолиятини тез ва тўсиқсиз давом эттиришига йўл очади.

Бепул тиббий ёрдам кафолати
Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаластинлик фуқароларни яшаш манзиллари бўйича оилавий шифокор пунктлари, поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда ҳисобга қўяди. Улар камбағал оилалар тоифасида тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади ва йўлланмалар Давлат бюджети ҳисобидан берилади.

Бу фармон Ўзбекистоннинг инсонпарварлик сиёсати ва меҳр-шафқат анъаналарини яна бир бор намоён этиб, фаластинликлар учун янги имкониятлар эшигини очди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?