Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, Чилонзор туманида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли айрим кўчаларда вақтинча ҳаракат чекланади, деб Kursiv.media хабар берди.
Йўл таъмири жараёни 18 августдан бошланиб, бир неча кун давом этади. Шу вақт мобайнида айрим жамоат транспорти йўналишлари ҳам ўзгариши мумкинлиги айтилди.
Ҳокимият аҳолидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва йўналиш ўзгариши ҳақида олдиндан маълумот олишни сўрамоқда. Шунингдек, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар