Инвестиция жалб этиш учун махсус платформа ишга туширилади

1 дақиқа ўқиш224
Инвестиция жалб этиш учун махсус платформа ишга туширилади

Ўзбекистонда лойиҳаларга маблағ жалб қилишни соддалаштириш мақсадида махсус инвестиция платформаси ишга туширилади, деб Kursiv хабар берди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот пайтида маълум қилди. Мазкур платформада молиялаштиришга қизиқиш билдирганлар ўз лойиҳаларини жойлаштиришлари мумкин бўлади.

Инвесторлар бу лойиҳаларни ўрганиб чиқадилар ва муассис эмас, даромад бўйича ҳамкор сифатида иштирок этадилар. Президент таъкидлашича, инвестициялар кафолатли ҳимояга эга бўлади.

Янги тизим орқали тадбиркорлар ҳар йили қўшимча равишда 1 миллиард доллар (тақрибан 12,5 трлн сўм) жалб қилиш имконига эга бўладилар.

Мирзиёевнинг айтишича, амалдаги тартибга кўра, масъулияти чекланган жамиятлар инвесторни муассислар таркибига қўшиши шарт. Аммо бу усул ҳаммага ҳам маъқул келмайди ва асосий юк банкларга тушмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?