Маркетплейсларда маҳсулот сотган тадбиркорларга янги имконият яратилади

1 дақиқа ўқиш194
Маркетплейсларда маҳсулот сотган тадбиркорларга янги имконият яратилади

Кечаги давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашувида, охирги уч йилда маркетплейслар сони 24 тадан 163 тагача ўсгани қайд этилди, деб Uz24 хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, тадбиркорлар маҳсулотларини рақамли платформалар орқали экспорт қилишни ўрганган. Улар миллий ва хорижий маркетплейсларда сотилган товарлар учун ҳам анъанавий экспортдаги каби ҚҚС қайтарилишини талаб қилишган.

Давлат раҳбари мутасаддиларга бу таклифни маъқуллаб, амалиётга жорий этишни топширди. Шу билан бирга, финтех-стартапларни кўпайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича беш йиллик стратегия қабул қилиниши маълум қилинди.

“Очиқ банк” экотизими жорий этилиб, у банклар, финтех компаниялари ва стартаплар ўртасида кўприк вазифасини бажаради.

Яқин йилларда стартапларга йўналтириладиган инвестициялар ҳозиргига нисбатан 10 баробаргача кўпаяди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?