Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади

1 дақиқа ўқиш1.7K
Тошкентда иссиқ сув ва иситиш тарифлари оширилади

Тошкентда иссиқ сув ва иситиш хизматлари учун тарифлар оширилиши режалаштирилмоқда, деб Kursiv хабар берди. Кенгаш халқ депутатлари Veolia Energy Tashkent компаниясининг таклифини маъқуллади.

Янги нархлар аҳоли учун 15%, юридик шахслар учун 40%, бюджет ташкилотлари учун эса 18,8%га ошиши кутилмоқда. Қарорни энди пойтахт ҳокими Шавкат Умурзаков имзолаши керак. Компания 2025 йил 1 октябрдан янги тарифларни жорий этишни таклиф қилмоқда.

Veolia Energy Tashkent бош директори Севара Пардаевага кўра, ҳозир аҳоли фақат хизмат қийматининг 18%ини тўламоқда, қолган қисм бюджетдан субсидия орқали қопланмоқда. Ҳукумат эса 2030 йилгача субсидиялардан тўлиқ воз кечишни режалаштирган. Шу боис компания тўловни босқичма-босқич 100%гача етказиш ниятда.

Шунингдек, 2025–2026 йилларда Veolia деярли 474 км эскирган қувурларни таъмирлаб алмаштириш, 73 км иссиқлик тармоқларига капитал таъмир ўтказиш ҳамда қозонхоналар ва насос станцияларини янгилашни режалаштирган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?