Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +39° даражагача кўтарилади
1 дақиқа ўқиш706

25 август, душанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна ошиб, +34°…+39° даражага етиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет».
Айрим ҳудудларда шамол кучайиб, секундига 13–18 метргача етиши мумкин. Бу кўрсаткич Бофорт шкаласи бўйича 6–8 баллга тўғри келади.
Пойтахтда ҳаво ҳарорати +36°…+38° даража бўлиши кутилмоқда. Шамол ўртача куч билан, секундига 8 метргача эсиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса ҳарорат +25°…+30° даражани ташкил этади. Кун давомида ёмғир ёғиши кутилмайди.
Манба: Kursiv.media
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…