Тошкентда тарвуз заҳарланиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатми?

1 дақиқа ўқиш1K
Тошкентда тарвуз заҳарланиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатми?

Тошкентда тарвуз заҳарланиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда пойтахтда тарвуз истеъмоли ортидан заҳарланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Бу эса аҳоли орасида жиддий хавотир уйғотди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Мутахассислар маълум қилишича, ҳозирги вақтда шаҳардаги Юқумли касалликлар шифохоналарида “тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари оммавий қайд этиляпти” деган маълумотлар келиб тушмаган. Яъни айни дамда бу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга мос келмайди.

Шу билан бирга, идора аҳолига қатор огоҳлантиришларни ҳам йўллади. Хусусан, йўл ёқасида санитария талабларига риоя этмасдан сотилаётган полиз маҳсулотларини сотиб олмаслик қатъий тавсия этилди. Тарвуз ва бошқа қовун-тарвуз маҳсулотларини фақат ишончли ва рухсат этилган савдо нуқталари орқали харид қилиш кераклиги алоҳида таъкидланди.

Шу кунларда жамоатчиликда катта муҳокамага сабаб бўлган ҳолатлардан бири — 16 август куни пойтахтда 4 ёшли боланинг вафоти бўлди. Маълумотларга кўра, оила аъзолари уйда тарвуз истеъмол қилгандан сўнг уч нафар фарзандда ич кетиш, қайт қилиш ва ҳарорат кўтарилиши белгилари кузатилган. Улар 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасига олиб келинган, аммо кўрилган реанимацион чораларга қарамай, кичик фарзанд ҳаётдан кўз юмган.

Шифокорлар болага “ўткир юқумли ичак касаллиги, гастроэнтероколит тури. Аспирацион синдром” ташхисини қўйган. Кейинчалик Республика суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосаларида ўлимнинг эҳтимолий сабаби “ўпка-юрак етишмовчилиги ва ичак инфекцияси билан боғлиқ диарея ва гастроэнтерит” сифатида қайд этилган.

Айни вақтда мазкур ўлим ҳолати бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар эслатишича, ҳар қандай ёзги иссиқда истеъмол қилинган маҳсулотга эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур. Соғлом ҳаёт учун санитария қоидаларига амал қилиш, сифатли ва текширувдан ўтган маҳсулотларни танлаш энг муҳим омилидир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?