Саида Мирзиёева Меҳрибон Алиевани самимий мактуб билан табриклади

1 дақиқа ўқиш1.5K
Саида Мирзиёева Меҳрибон Алиевани самимий мактуб билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Озарбайжон вице-президенти ва Президент Илҳом Алиевнинг турмуш ўртоғи Меҳрибон Алиевани таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга самимий мактуб йўллади. Бу ҳақида Azertac нашри хабар берди.

Мирзиёева ўз мактубида Алиевани кўп қиррали шахс сифатида юқори баҳолаб, уни нафақат жамоат ва давлат арбоби, балки меҳрибон рафиқа ва она сифатида ҳам эътироф этишини қайд этди.

“Ҳурматли Меҳрибон Орифовна, туғилган кунингиз муносабати билан сизни чин қалбдан табриклайман. Сизни жамоат ва давлат арбоби сифатида, шу билан бирга, оила бағрида меҳрибон рафиқа ва она сифатида ҳам доимо қойил қолиб кузатаман”, — деб ёзди у.

Саида Мирзиёева мактубида Алиеванинг эзгу амаллари ва фидокорона меҳнати ортидан нафақат Озарбайжон, балки Ўзбекистон ва дунёнинг кўплаб давлатларида ҳам чуқур ҳурмат қозонганини таъкидлади.

“Сиз ўзингизнинг соф қалбингиз ва хайрли ишларингиз билан бутун Озарбайжон халқининг муҳаббатини қозонгансиз. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ҳам сизга чуқур ҳурмат ва эътибор билдирилади. Ушбу қутлуғ кунда сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва барча эзгу ташаббусларингизни амалга ошириш учун чексиз куч-қувват тилайман”, — дея фикрини якунлади Мирзиёева.

Маълумот учун, Меҳрибон Алиева 1964 йил 26 август куни Боку шаҳрида туғилган. У дастлаб тиббиёт соҳасида таҳсил олган ва 2017 йилдан буён Озарбайжон вице-президенти лавозимида фаолият юритмоқда. Илҳом Алиев билан 1983 йилда оила қурган Алиевалар уч нафар фарзанд — Лейла, Орзу ва Ҳайдарнинг ота-онаси ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?