Мирзиёев Хитойдаги тарихий ҳарбий парадда иштирок этади

1 дақиқа ўқиш487
Мирзиёев Хитойдаги тарихий ҳарбий парадда иштирок этади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши якунлангани ва Хитойнинг япон босқинидан озод этилганига 80 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этади. Бу ҳақда Курсив.медиа хабар берди.

Тантанага Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари таклиф этилган. Хитойга Россия, Беларус, Арманистон, Озарбайжон етакчилари, шунингдек, 2019 йилдан бери биринчи марта КХДР раҳбари Ким Чен Ин келади. Ҳаммаси бўлиб 21 нафар хорижий етакчи таклиф олди.

Парад пандемиядан кейинги энг кенг кўламли парад бўлади. Томошабинларга биринчи марта гипертовушли ракеталар, радиоэлектрон кураш тизимлари, янги авлод дронлари, ЗТЗ-201 танклари ва "Dunfen-31" ракета комплекслари намойиш этилади.

Намойишда 10 мингга яқин ҳарбий, 100 дан ортиқ самолёт ва юзлаб замонавий техникалар иштирок этади. Байрам тадбирлари ШҲТ саммитининг давоми бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?