Кувасойда $42 млнлик логистика маркази барпо этилади

Кувасойда $42 млнлик логистика маркази барпо этилади

Эронлик тадбиркор Али Ҳусайний Қувасойда 42 млн долларлик логистика маркази қуриш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Курсив.медиа хабар берди.

Ҳаб Қирғизистон билан чегарада жойлаштирилади. У мева-сабзавотларни қайта ишлаб, экспортга йўналтиришга ихтисослашади. Лойиҳа туфайли 60 киши иш билан таъминланади.

Шунингдек, томонлар Фарғонада Ўзбекистон-Эрон савдо уйи ва меҳмонхона очиш масаласини муҳокама қилдилар. Вилоят раҳбари Хайрулло Бозоров барча лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш учун ҳокимият қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар