Мирзиёев Хитой парадида иштирок этиб дўстликни мустаҳкамламоқчи

1 дақиқа ўқиш403
Мирзиёев Хитой парадида иштирок этиб дўстликни мустаҳкамламоқчи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 августдан 3 сентябрга қадар Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Мирзиёев 31 август ва 1 сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги саммитда иштирок этади. Мазкур тадбирлар кун тартибида ташкилот аъзолари ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ШҲТнинг фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.

Тадбирлар якунида Тяньцзинь декларацияси қабул қилиниши, шунингдек хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, “яшил” саноат, энергетика, туризм ва бошқа устувор йўналишларда шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжат ва қарорлар имзоланиши режалаштирилган. Бу жараён Ўзбекистон ва ШҲТ мамлакатлари ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

2 сентябрь куни Мирзиёев Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Шунингдек, у Хитойнинг расмий шахслари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва инвестициявий лойиҳаларни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилади.

Президент 3 сентябрь куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда ҳам қатнашади. Хитойнинг расмий ахборот агентлиги “Синьхуа” маълумотларига кўра, Пекиндаги ушбу байрамларда 26 та давлат раҳбари ва ҳукумат бошлиқлари иштирок этади.

Хитойга ташрифида биринчи бўлиб Россия Президенти Владимир Путин келиши режалаштирилган бўлса, иккинчи бўлиб Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инь иштирок этади. Шунингдек, байрамларда Камбоджа, Вьетнам, Лаос, Индонезия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Непал, Мальдив ороллари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Беларусь, Озарбайжон, Арманистон, Эрон, Конго, Зимбабве, Сербия, Словакия, Куба ва Мьянма давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳам қатнашади.

Бу ташриф Ўзбекистон учун нафақат стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, балки минтақавий ва глобал майдонда дипломатик ва инвестициявий имкониятларни кенгайтириш имконини беради. Хусусан, Мирзиёевнинг ШҲТ саммитидаги иштироки ва Пекиндаги парадда қатнашиши мамлакатнинг халқаро саҳнадаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?