Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги тарихий даражага кўтарилди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги тарихий даражага кўтарилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Москвада ўтказилган давра суҳбатида икки давлат алоқалари ҳозирги пайтда тарихий юқори босқичга чиққанини таъкидлади. Бу ҳақда Kursiv.media хабар берди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, икки мамлакат муносабатларининг мустаҳкам асоси — доимий ишончли мулоқот, парламент ва ҳукумат даражасидаги алоқалар, саноат кооперацияси ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликдир.

Охирги саккиз йилда икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми уч баробарга яқин ўсди. Кейинги беш йилда уни 30 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Россия эса Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритувчи ҳамкорлардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ҳам ошиб бормоқда. Жорий йилнинг саккиз ойида туризм оқими 12% га кўтарилиб, 550 мингга яқин одам ташриф буюрган. Яқин кунларда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Хитойда учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?