Бугун, 1 сентябрь куни, Тошкент шаҳридаги айрим йўллар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ЙҲХБ маълумот тарқатди.
Маълумотга кўра, Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида катта байрам тадбири ўтказилиши режалаштирилган. Шу боис шаҳарнинг бир нечта марказий йўлларида ҳаракат вақтинча чекланади.
Жумладан, Маҳтумқули-Оҳангарон шоҳ кўчасидан Янги Ўзбекистон – 4P12 йўли чорраҳасигача, Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон-Миллий боғ кўчалари кесишмасигача, шунингдек, Янги Ўзбекистон-Темирчи кўчалари чорраҳасигача бўлган йўл қатнови соат 17:00 дан 23:00 гача ёпиқ бўлади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари аҳоли ва пойтахт меҳмонларидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳаракатланиш учун ёндош ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.
Шу тариқа, байрамона тадбирлар хавфсизлиги ва умумий тартибни таъминлаш мақсадида пойтахт йўлларида вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда. Мутахассислар ҳайдовчилардан олдиндан ҳаракат йўналишини режалаштириш ва эҳтиёткорлик билан йўлга чиқишларини сўрамоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!