Ўзбекистонда энг қиммат палов Тошкентда сотилаётгани айтилди

1 дақиқа ўқиш22.4K
Ўзбекистонда энг қиммат палов Тошкентда сотилаётгани айтилди

Ўзбекистонда энг машҳур миллий таомлардан бири — палов нархлари бўйича янги ҳисобот эълон қилинди. Статистика агентлигининг август ойи таҳлилларига кўра, паловнинг бир килограмми турли ҳудудларда турлича баҳоланган.

Пойтахт Тошкент яна бир бор энг қиммат палов билан етакчига айланди. Расмий ҳисоботга кўра, бир килограмм паловнинг ўртача баҳоси 117 минг 400 сўмни ташкил этган. Қизиғи шундаки, ортидан кўп вақт ўтмасдан, шу йилнинг феврал ойида нарх 10 минг сўмга арзонроқ эди.

Энг қиммат нархлар бўйича кучли учликка Тошкент вилояти (113,6 минг сўм) ва Фарғона вилояти (115 минг сўм) кирди. Самарқандда ҳам бу кўрсаткич 113,4 минг сўмни ташкил этгани қайд этилмоқда.

Энг арзон палов эса Қорақалпоғистонда қайд этилди. У ерда килограмм паловнинг ўртача баҳоси 98 минг 600 сўмдан ошмаган. Андижонда нарх 105,5 минг сўм, Сирдарёда эса 105,7 минг сўм бўлиб, палов харид қилиш нисбатан арзонроқ ҳисобланади.

Қолган вилоятлардаги палов нархлари қуйидагича бўлди:
– Бухоро — 108,4 минг сўм,
– Жиззах — 110 минг сўм,
– Қашқадарё — 111,7 минг сўм,
– Сурхондарё — 111,5 минг сўм,
– Навоий — 110 минг сўм,
– Наманган — 109,4 минг сўм,
– Хоразм — 107 минг сўм.

Мутасаддилар таъкидлашича, нархлардаги фарқ асосан маҳсулотнинг бозордаги баҳосига, айниқса, гўшт ва сабзавот нархларига боғлиқ. Шу билан бирга, ҳудудлардаги истеъмол одатлари ҳам паловнинг умумий таннархига таъсир кўрсатади.

Шу тариқа, Тошкент паловнинг энг қиммат баҳолари билан биринчи ўринда қолса, Қорақалпоғистон энг арзон палов таклиф қилаётган ҳудуд сифатида қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?