3 сентябрь учун об-ҳаво прогнозлари маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш1.1K
3 сентябрь учун об-ҳаво прогнозлари маълум қилинди

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати 3 сентябрь куни мамлакат бўйлаб кутилган об-ҳаво шароитини эълон қилди. Мутахассислар маълумотига кўра, деярли барча ҳудудларда осмон бироз булутли бўлади, ёмғир ёғиши эҳтимоли кутилмаяпти. Бироқ айрим вилоятларда шамол кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Пойтахт ва марказий ҳудудлар
Тошкент шаҳрида кун ҳавоси бироз булутли ва барқарор бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16–18 даража, кундузи эса 31–33 даража атрофида сақланиши башорат қилинган.

Ғарбий вилоятлар
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳам осмон қисман булутли бўлиб, ёмғир кутилмайди. Аммо шамол айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши эҳтимол қилинмоқда. Ҳарорат тундузи 15–20 даража, кундузи 30–35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоийда
Бу ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ шамол айрим жойларда 22 м/с гача кучайиши ва чангли шамоллар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 32–37 даражагача кўтарилади.

Марказий вилоятлар
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда осмон бироз булут билан қопланади, аммо ёмғир ёғмайди. Шамолнинг кучайиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 13–18 даража, кундузи эса 30–35 даража атрофида бўлади.

Жанубий ҳудудлар
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво янада илиқроқ кечади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 33–38 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Фарғона водийси
Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳам осмон бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 13–18 даража, кундузи эса 30–35 даража бўлиши маълум қилинган.

Тоғли ҳудудларда
Республиканинг тоғли минтақаларида ҳаво нисбатан салқин бўлади. Осмон бироз булутли, ёмғир эҳтимоли йўқ. Шамол 7–12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража, кундузи эса 22–27 даража бўлиши тахмин қилинмоқда.

Мутахассислар аҳолини шамолли ва чангли кунларда эҳтиёткор бўлишга, айниқса нафас йўллари билан боғлиқ касалликка мойил шахсларга саломатликка эътиборлироқ қарашга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?