Пойтахтда тунги автобуслар сайёҳлик йўналишларини бирлаштиради

1 дақиқа ўқиш312
Пойтахтда тунги автобуслар сайёҳлик йўналишларини бирлаштиради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда туризм йўналишларини бир-бирига боғлайдиган янги транспорт тизимини йўлга қўйишини маълум қилди. Янги тартибга кўра, энди соат 22:00 дан эрталабки 06:00 гача махсус “тунги автобуслар” ҳаракатланади. Улар орқали йўловчилар аэропорт, темирйўл вокзали, метро бекатлари, йирик бозорлар, савдо марказлари ва талабалар ётоқхоналарига бемалол етиб олишлари мумкин бўлади.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, дастлабки босқичда 15 та йўналиш ишга туширилади ва автобуслар ҳар ярим соатда қатнайди. Махсус йўналишларда қатнайдиган автобуслар оддий транспортдан фарқли равишда қизил рангга бўялади ва “T1”, “T2” каби рақамлар билан белгиланади. Шу орқали уларни бошқалардан осон ажратиш мумкин бўлади.

Автобуслар замонавий талабларга жавоб беради: салонлар кондиционер ва бепул Wi-Fi билан жиҳозланади, видеокузатув тизими ўрнатилади, имконияти чекланган йўловчилар учун эса қулай шароитлар яратилади. Йўлкира эса одатий автобуслардаги нархдан фарқ қилмайди.

Пойтахт транспорт бошқармаси вакили Оллоёр Норбутаевнинг айтишича, лойиҳа икки босқичда амалга оширилади ва жами 54 та автобус йўловчиларга хизмат кўрсатади. Илк йилларда харажатлар маҳаллий бюджетдан қопланади, умумий ҳисоб-китоб бўйича 33 миллиард сўм сарфланиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ҳокимият бундай тизим даромаддан кўра кўпроқ аҳолига қулайлик яратиш мақсадини кўзлаётганини таъкидламоқда.

Мутахассислар фикрича, пойтахтда туризм оқимини ошириш ва шаҳарнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда бу каби қадамлар катта аҳамиятга эга. Йўловчилар учун қулай ва хавфсиз кечаси ҳам ҳаракатланиш имконияти яратилиши шаҳар нуфузини ошириши табиий.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?