Талабалар орасида жиноятлар кескин ошди

1 дақиқа ўқиш414
Талабалар орасида жиноятлар кескин ошди

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшлар орасида жиноятчилик ҳолатлари тобора кўпайиб бораётгани Сенатнинг 10-ялпи мажлисида муҳокама қилинди. Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки ярмида 102 та олийгоҳнинг 307 талабаси турли жиноятларда иштирок этган.

Солиштириш учун, 2024 йилда талабалар иштирокида 761 та жиноят қайд этилган эди. Бу йилнинг атиги олти ойи ичидаги рақамлар эса ҳолатнинг қай даражада жиддийлашганини кўрсатади.

Содир этилган жиноятларнинг асосий қисмини йўл-транспорт ҳодисалари, ўғрилик, безорилик, фирибгарлик ва турли тан жароҳатлари ташкил этган. Географик кесимда эса энг кўп қоидабузарликлар пойтахт ва йирик ҳудудларда — Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро, Наманган, Андижон, Самарқанд, Фарғона ҳамда Сурхондарё вилоятларида содир этилган.

Олийгоҳлар бўйича эса Тошкент давлат транспорт университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Ахборот технологиялари университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети етакчи ўринларни эгаллаган.

Мутахассислар таъкидлашича, кўп ҳолларда жиноятлар талабаларнинг ўқиш жараёнидаги бўш вақтларида, яъни соат 08:00 дан 16:00 гача содир этилган. Бу эса таълим муассасаларида назоратнинг етарли даражада эмаслигидан далолат беради.

Шунингдек, сенаторлар талабалар учун турар жойлар ва уларнинг назоратида ҳам жиддий камчиликлар мавжудлигини қўшимча равишда таъкидлашди. 2021 йилда қабул қилинган қарорга кўра, ҳар бир талабага тютор бириктирилиши лозим эди. Бироқ кўпгина олийгоҳларда бу талабга риоя қилинмаяпти.

Фақат талабалар эмас, балки соҳада фаолият олиб бораётган масъул шахсларга нисбатан ҳам коррупция билан боғлиқ жиноят ишлари қўзғатилгани маълум қилинди. Бу эса аҳолида адолатсизликка қарши шикоятлар ва норозиликларни кучайтирмоқда.

Муҳокама якунида Сенат Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шариповга парламент сўрови юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Мақсад — талабалар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш ва тизимдаги камчиликларни бартараф этиш.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?