Ўзбекистонда йўл фожиаларини 3D моделлаштириш тизими жорий этилади

1 дақиқа ўқиш344
Ўзбекистонда йўл фожиаларини 3D моделлаштириш тизими жорий этилади

Ўзбекистонда суд-экспертиза соҳаси янги босқичга кўтарилиши мумкин. Давлат раҳбари иштирокида ўтган йиғилишда йўл-транспорт ҳодисалари таҳлиллари учун замонавий 3D моделлаштириш технологияларини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда Хадича Сулаймонова номидаги суд-экспертиза марказида 64 турдаги экспертиза ўтказилади. Бироқ уларнинг ярмигина ҳудудларда амалга оширилмоқда. Бу эса жойларда эксперт хулосаси олиш жараёнида ортиқча вақт ва харажат талаб қилаётганини кўрсатади.

Шу муносабат билан имтиҳон ва экспертизаларни ташкил этишга янгича ёндашув белгилаб олинди. Яъни ҳудудий марказларнинг моддий-техник базасини кучайтириш, ўтказиладиган экспертиза турларини 15 тадан 25 тагача ошириш режалаштирилмоқда.

Янги тизимда инсон омилини минималлаштириш, холислик ва шаффофликни таъминлаш учун рақамли технологиялардан кенг фойдаланилади. Автоматлаштирилган дастурлар ёрдамида имтиҳон жараёни назорат қилинади, суриштирув ва тергов органлари билан экспертиза муассасалари ўртасидаги ҳужжатлар тўлиқ электрон форматда алмашилади.

Энг муҳим янгиликлардан бири — ЙТҲ содир бўлган жойни 3D моделлаштириш хизматини жорий этишдир. Бу технология воқеа тафсилотларини аниқроқ ўрганиш, фото ва видеотехника экспертизасини самарали ўтказиш имконини беради. Шу тариқа, суд ишларида хулосалар аниқлиги ва ишончлилиги юқори даражага кўтарилади.

Шунингдек, нодавлат суд экспертизаси фаолиятини кенгайтириш, алоҳида бюролар шаклида мустақил амалиёт юритиш ҳуқуқини бериш ва Ўзбекистон Суд экспертлари палатасини ташкил этиш таклифлари ҳам қўллаб-қувватланди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, бу каби ўзгаришлар нафақат экспертиза тизимини замонавий талабларга мослаштиради, балки фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда адолат ва шаффофликни таъминлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?