Тошкентда арзон ярмаркаларда назорат кучайтирилиши бошланди

1 дақиқа ўқиш2.5K
Тошкентда арзон ярмаркаларда назорат кучайтирилиши бошланди

Пойтахт бозорларида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмаркаларда нарх-навонинг ҳақиқатда шаффоф ва адолатли бўлиши бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, ҳокимлик ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси билан аҳолига қулайлик яратиш, турли истеъмол маҳсулотларини арзон нархларда таклиф этиш мақсадида махсус савдо ярмаркалари йўлга қўйилганди. Бироқ сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда айрим расталарда расмий белгиланган нархдан юқорироқ баҳоларда савдо қилингани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди. Бу ҳолат эса фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Шу муносабат билан мутасаддилар томонидан нархларни сунъий равишда оширишнинг олдини олиш ва шаффофликни таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар ишга туширилди. Хусусан, арзонлаштирилган маҳсулотлар сотиладиган расталарда кузатув камералари ўрнатиш ишлари бошланди.

Ҳокимлик маълумотига кўра, ҳозиргача Миробод деҳқон бозори ҳамда “Эски Жува” (Чорсу) бозорида кузатув камералари ўрнатиб бўлинди. Тез орада пойтахтнинг бошқа йирик бозорларида ҳам шундай техник назорат тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Мутасаддилар таъкидлашича, бу чоралар орқали аҳоли ҳақиқий арзонлаштирилган маҳсулотлардан баҳраманд бўлиши ва савдо жараёнида адолат ва шаффофлик таъминланиши кўзда тутилмоқда.



Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?