date

Toyota савдолари дунёда пасаймоқда, Россияда эса 70 фоизга ўсди

Toyota савдолари дунёда пасаймоқда, Россияда эса 70 фоизга ўсди

ГлобалДата Аутомотиве маълумотларига кўра, апрель ойида Toyota автомобилларининг жаҳон бўйлаб савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга қисқариб, 849 306 донани ташкил этди. Ушбу пасайиш асосий бозорлардаги турлича динамика фонида қайд этилди: Япониянинг ўзида савдо ҳажми 24,2 фоизга ошган бўлса, хорижий етказиб беришлар 7,5 фоизга камайди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Энг сезиларли пасайиш Хитой бозорида кузатилди — у ерда савдо 25,4 фоизга тушиб, 106,5 мингта автомобилни ташкил қилди. Шунингдек, Яқин Шарқда ҳам талаб 33,7 фоизга камайган. АҚШ бозорида эса кўрсаткичлар 4,6 фоизга пасайиб, 222 378 дона машина сотилган. Компания ушбу пасайишни тариф сиёсатидаги ўзгаришлар ва янги авлод Toyota RAV4 моделига ўтиш жараёни билан изоҳламоқда.

Глобал пасайиш фонида Россия бозори тескари динамикани намойиш этди. “Автостат” маълумотларига кўра, апрель ойида мамлакатда 2 789 та янги Toyota автомобили рўйхатга олинган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 70 фоизга кўпдир. Бундай кескин ўсиш ўтган йилги паст кўрсаткичлар ва муқобил импорт ҳажмининг ортиши билан боғлиқ.

Ҳозирги вақтда Россия бозорига кириб келаётган Toyota автомобилларининг асосий қисми Хитой орқали етказиб берилмоқда. Гарчи бренд расман ушбу бозорни тарк этган бўлса-да, хусусий дилерлар ва параллел импорт каналлари орқали етказиб бериш занжири фаол ишлашда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Toyota савдолари дунёда пасаймоқда, Россияда эса 70 фоизга ўсди