Ўзбекистонда розиликсиз суратга олиш тақиқланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш332
Ўзбекистонда розиликсиз суратга олиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда инсонларни уларнинг розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин, деб Kursiv.media хабар берди.

8 сентябрь куни Қонунчилик палатасидаги партиялар фракциялари мазкур қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Лойиҳага кўра, инсон тасвири фақат унинг розилиги билан фойдаланилиши мумкин.

Агар шахс ҳуқуқий лаёқатга эга бўлмаса, унинг вакили розилик беради.

16 ёшгача бўлган болалар учун розиликни ота-оналар ёки васийлар беради,

16 ёш ва ундан юқори бўлса, қарорни ўсмирнинг ўзи қабул қилади.

Қонун лойиҳаси, шунингдек, бинолар ва иншоотларда видеокузатув олиб борилаётгани ҳақида огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатишни мажбурий қилади.

Шунингдек, розиликсиз суратга олиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати ҳам аниқлаштирилади.

Фракциялар муҳокамасидан сўнг лойиҳа биринчи ўқишга қўйилади, сўнг Сенат ва Президент имзосига юборилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?