Эски автомобиллар учун 12 миллионлик тўлов жорий этилиши мумкин

Эски автомобиллар учун 12 миллионлик тўлов жорий этилиши мумкин
Қисқача

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган транспорт воситалари егалари учун 2027 йил 1 январдан бошлаб ҳар йиллик екологик компенсация тўловини жорий етиш таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳага кўра, мазкур автомобиллар егалари ҳар йили бир марта БҲМнинг 30 баробари, яни 12 миллион 360 минг сўм миқдорида тўлов тўлаши мумкин.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари учун ҳар йиллик экологик компенсация тўловини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қарор лойиҳасида маълум қилинган.

Лойиҳага кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари эгалари ҳар йили бир марта БҲМнинг 30 баробари, яъни ҳозирги ҳисобда 12 миллион 360 минг сўм миқдорида экологик компенсация тўлаши мумкин.

Шунингдек, “зарарли” экологик тоифага киритилган транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланиши, бундай автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиши режалаштирилмоқда. Бунда антиквар автомототранспорт воситалари мустасно ҳисобланади.

Қарор лойиҳасида эксплуатация муддати ўтган автомобилларни утилизация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳам назарда тутилган. Эски автомобилни утилизацияга топширган фуқароларга пул маблағи, электрон ваучер ёки бошқа турдаги компенсациялар берилиши мумкин.

Электрон ваучер орқали янги автомобил харид қилишда чегирма олиш ёки қолган маблағни узоқ муддатга бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Маълумот учун, мазкур қарор лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 28 июнга қадар давом этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар