“Оила танлови” ёғи бўйича компенсация тўлашга қарор қилинди

1 дақиқа ўқиш378
“Оила танлови” ёғи бўйича компенсация тўлашга қарор қилинди

Яроқлилик муддати бузилган мой учун истеъмолчиларга миллиардлаб сўм қайтарилади
Ўзбекистон истеъмолчилари харид қилган кунгабоқар мойининг сифати бўйича жиддий қонунбузарлик аниқланди. Гап “Оила танлови” савдо белгиси остида “Узум” бозори орқали тарқатилган мой ҳақида кетмоқда. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур маҳсулот яроқлилик муддати техник регламент талабларига зид кўрсатилганини тасдиқлади.

Қўмита текшируви давомида “Бўстон Фоод” компанияси ишлаб чиқарган мойда ГОСТ 1129–2013 талаби бузилгани маълум бўлди. Унга кўра, тозаланган мойнинг яроқлилик муддати 6 ойдан ошмаслиги керак бўлса-да, ишлаб чиқарувчи 12 ойни кўрсатган. Шунингдек, маҳсулот ёрлиғига зарур техник регламент – ЎзТР №724 ҳам киритилмаган.

Қонунбузарлик оқибатида тахминан 145 минг шиша мой бозорга чиқарилган. Махсус комиссия бу ҳолатни “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига зид деб баҳолади ва “Бўстон Фоод” ҳамда “Узум” компанияларига бир ой ичида ушбу муаммони бартараф этишни буюрди.

Қандай чора кўрилмоқда?
Қўмита томонидан икки вариантдан бири амалга оширилиши шарт қилиб белгиланди:


  • Мойни харид қилган фуқароларга 1,6 миллиард сўм (1 600 000 000 сўм) қайтариш ёки маҳсулотни сифатлисига алмаштириш;

  • Агар барча харидорлар аниқланмаса, ушбу маблағни давлат бюджетига ўтказиш.

Қайд этиш жоизки, ҳар икки компания – “Узум Маркет” ва “Бўстон Фоод” қўмита қарори устидан судга шикоят қилган, бироқ суд уларнинг даъвосини рад этган ва қарор ўз кучида қолган.

Мутахассислар бу ҳолат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим прецедент эканини таъкидлашмоқда. Истеъмолчилар эса бундан кейин маҳсулотларни харид қилишда уларнинг яроқлилик муддати ва техник маълумотларига жиддий эътибор қаратишлари лозим.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?