Ўзгидромет 11 сентябрь кунига оид об-ҳаво маълумотларини тақдим этди. Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб турли минтақаларда ҳарорат кескин фарқ қилиши ва айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли мавжуд.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18–20 даража, кундузи 30–32 даража иссиқ бўлиши маълум қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 25–30 даража атрофида бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ёмғир кутилмайди. Ҳаво бироз булутли, шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи эса 30–35 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, ёғингарчиликсиз. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ёппасига бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик эҳтимоли йўқ. Шамол 7–12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи эса 33–38 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, айрим ҳудудларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ҳаво бироз булутли, айрим ерларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7–12 м/с тезликда, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи эса 22–27 даража бўлиши қайд этилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!