Ўзбекистонда рус тили мактаблари ташкил этилади

1 дақиқа ўқиш6.9K
Ўзбекистонда рус тили мактаблари ташкил этилади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Ўзбекистонда рус тилини ўқитишни кенгайтириш мақсадида махсус синфхоналар ташкил этишда кўмаклашади, деб хабар берди Zamin.uz.

Бу ташаббус жорий йилнинг 9 сентябрь куни Александр Беглов бошчилигидаги Петербург делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида муҳокама қилинди. Ташриф доирасида губернатор Беглов Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий билан учрашиб, икки томонлама гуманитар алоқалар ҳақида фикр алмашди.

Беглов сўзларига кўра, Тошкент епархиясининг тарихи Санкт-Петербург билан чамбарчас боғлиқ. Биринчи руҳоний Софония айнан Петербург шаҳрида хизмат қилган. У, шунингдек, православ ва ислом уламолари ўртасидаги мулоқот аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Учрашув якунлари бўйича, Петербург шаҳри Ўзбекистонда рус тилини ўргатишга ихтисослашган синфхоналар очишда ёрдам беришга тайёр экани маълум қилинди. Бундан ташқари, ўқув материаллари тақдим этиш, ўқитувчилар тайёрлаш ва қўшма маърифий лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Петербург ва Ўзбекистон шаҳарлари иштирокида ёзги таълим лагерлари ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди. Бу лагерларда православ маданияти асослари ўргатилади. Лойиҳа икки халқ ўртасида маданий мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ташриф доирасида губернатор Беглов “Ленинград ёдгорлиги”нинг очилишида иштирок этди ҳамда Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов билан 2028 йилгача бўлган янги ҳамкорлик режасини имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путиннинг жорий йил 26-27 май кунлари Ўзбекистонга қилган расмий ташрифи якунлари бўйича ҳам Москва ва Тошкент ўртасида рус тилини ўрганиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилган эди.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?