Қозоғистонда металл шохобчасидаги портлашда 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш338
Қозоғистонда металл шохобчасидаги портлашда 3 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида юз берган мудҳиш фожиа кўпчиликни қайғуга солди. 11 сентябрь куни Илий туманида жойлашган металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган кучли портлаш уч инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Марҳумларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани маълум қилинди. Бу ҳақда ҳудуд полиция бошқармасига таяниб, “Zakon.kz” хабар тарқатди.

Расмий маълумотларга кўра, портлаш номаълум буюмнинг зарарли таъсири натижасида содир бўлган. Ҳодиса жойида тезкор хизматлар – полиция, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва шошилинч тиббий ёрдам бригалари ишлаган. Бироқ афсуски, қурбонларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган.

Шохобча эгаси Амирбек Шербаевнинг айтишича, металл орасида ҳарбий чиқиндилар ҳам бўлган бўлиши мумкин. Унинг фикрича, улар орасида портламаган мина ҳам бор эди:
“Биздан орқада цех бор, уни хитойликлар ижарага олган. Улар арзон нархда металлолом сотиб олишган, ўзлари ҳам аниқ нима эканини билмаган. Балки, Мудофаа вазирлигидан чиққан металл чиқиндилари орасида портламаган мина ҳам бўлган. Ҳозир барча куч тузилмалари келиб, текширув ўтказмоқда”, — дейди у.

“Nur.kz”нинг ёзишича, ҳодиса жойи тўлиқ ўраб олинган ва ҳеч ким киритилмаяпти. Криминалистлар ва Мудофаа вазирлиги вакиллари тергов ишларини олиб боришмоқда. Ҳозирда портлашнинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда.

Фожиа ҳақидаги хабар нафақат маҳаллий аҳоли, балки кенг жамоатчиликни ҳам изтиробга солди. Уч ишчининг бевақт ўлими хавфсизлик қоидаларига яна бир бор жиддий эътибор бериш зарурлигини кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?