Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан муҳим музокара ўтказди

1 дақиқа ўқиш950
Саида Мирзиёева ЖСТ раҳбари билан муҳим музокара ўтказди

17 сентябрь куни Женева шаҳрида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Мирзиёева ўзининг шахсий ижтимоий тармоқ саҳифасида хабар берди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги истиқболлар ҳамда жараёнда юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар муҳокама қилинди. Саида Мирзиёева фикр алмашув чоғида Ўзбекистоннинг халқаро савдо тизимида ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажаришга интилаётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, у Нгози Оконжо-Ивеалага раҳбар сифатидаги кучли лидерлиги ва доимий қўллаб-қувватлаши учун самимий миннатдорлик билдирди. Музокараларда ишонч ва ҳамкорликнинг глобал савдо жараёнларида тутган ўрни алоҳида қайд этилди.

Айтиш жоизки, бу икки раҳбарнинг илк учрашуви эмас. 2023 йил июнь ойида Тошкентда ўтган “Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва ЖСТга аъзо бўлиш жараёни” мавзусидаги конференцияда ҳам улар юзма-юз мулоқот қилган. Шунингдек, ўша йили сентябрда ҳам Саида Мирзиёева Женевага ташриф буюриб, ЖСТ раҳбари билан учрашган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 май куни Президент Шавкат Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказганди. Давлат раҳбари ушбу жараённи тизимли ва сифатли ташкил этиш юзасидан аниқ топшириқлар берган.

Мутахассислар фикрича, Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши мамлакат учун янги бозорлар эшигини очиши, рақобатбардошликни кучайтириши ва миллий иқтисодиётнинг глобал интеграциясига туртки бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?