Ўзбекистонда мобил операторлар интернетга тўғридан-тўғри уланиши мумкин бўлади
1 дақиқа ўқиш1.6K

Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари интернетга воситачиларсиз тўғридан-тўғри уланиши мумкин бўлади, деб Kursiv.media хабар берди. Бу имконият ҳукумат қарори билан жорий этилди.
Ушбу ҳуқуқ 2030 йил 1 январгача эксперимент сифатида амал қилади. Шу муддатгача халқаро тармоқларга тўғридан-тўғри уланиш тижорат мақсадларида ва абонентларга хизмат кўрсатиш учун рухсат этилади.
Рақамли технологиялар вазирлигига кўра, ушбу қарор телекоммуникация бозорига инвестицияларни рағбатлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон қонунларини ЖСТ талабларига мослаштириш мақсадида қабул қилинган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…