Радар орқали жарималар учун муддат бир ойга қисқартирилди

1 дақиқа ўқиш21.4K
Радар орқали жарималар учун муддат бир ойга қисқартирилди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва ҳайдовчиларнинг ҳақли эътирозларини инобатга олиш мақсадида муҳим қонунчилик ўзгариши амалга оширилди. Сенат томонидан маъқулланган янги қоидага кўра, эндиликда радар ва фото-видеофиксация қурилмалари ёрдамида қайд этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар фақатгина 1 ой ичида қўлланиши мумкин бўлади.

Аввалги тартиб ўзгарди

Маълумки, аввалги қонунчиликка кўра, бундай жарималарни белгиллаш муддати бир йилгача чўзилиши мумкин эди. Бу эса кўплаб ҳайдовчилар орасида норозилик ва турли муаммоларни келтириб чиқарарди. Янги қонун билан бу тартиб тубдан ўзгарди ва муддат бир ойгача қисқартирилди. Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу ислоҳот ҳайдовчиларнинг ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Огоҳлантириш тизими жорий этилди

Шунингдек, янги қонунчиликка кўра, йўл ҳаракати қоидаларининг унча жиддий бўлмаган бузилишлари учун ҳайдовчиларга тўғридан-тўғри жарима эмас, балки маъмурий огоҳлантириш бериш амалиёти йўлга қўйилади. Мутасаддиларнинг фикрича, бу чора нафақат адолатни таъминлайди, балки ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширишга ҳам туртки беради.

Янгиликнинг аҳамияти

Мазкур қонунчилик ўзгариши ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш, тизимда шаффофлик ва ишончни оширишга қаратилган. Шу билан бирга, йўлларда тартиб ва интизомни мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?